Хуб Оятлари

Пример HTML-страницы
Пример HTML-страницы

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Хуб оятлари
Инсон табиатида муҳаббат ва нафрат мужассам бӯлиб бугун сизлар эътиборингизга муҳаббат мавзусини хавола қиламиз.
Муҳаббат кӯнгилни бир нарсага мойиллик кӯрсатишига айтилади. Унинг турлари кӯп.Жумладан:Аллоҳга бӯлган муҳаббат.
У алоҳида ҳиссиёт бӯлиб кишида унинг амрларига итоат ҳавосини ӯйғотади.
Аёлга муҳаббат ёки эркакка.У шаҳват ҳиссиётлари билан қоришилган бир истак.
Фарзандга бӯлган муҳаббат. У шаҳватдан беғубор бӯлган яна бир истак.
Уй жой,улов ва бошқаларга бӯалган муҳаббат. Бу ҳам яна бир истак.
Муҳаббатнинг энг буюги,чексизи,маҳрум қилинмайдигани бу Аллоҳга бӯлган муҳаббат.
У кирган қалблар, юзлар яшнаб,ӯзини намоён қилади.Бу муҳаббат комиллашган қалблар эгаларига авлиё дейилади. Чунки у қалбда ӯшандан бошқа муҳаббат қолмайди.Улар ҳар бир маҳбубга қарасалар Олий маҳбубни асарини кӯриб
муҳаббат ва завқлари унга йӯналаверади.
Охири шу даражага етадиларки, Ундан бошқани ҳис қилмай қоладилар.
Улус орасида девона лақабини олиб, улардан узоқлашиб Олий маҳбубларга етишадилар.Бу нақадар ҳам буюк мақом…
Сӯнги вақтларда сеҳргарлар томонидан сеҳр қилиниб, эр — хотин, ота бола,она болалар орасидан муҳаббатни кӯтариш авж олиб бормоқда. Бунинг орқасидан оилалар бузилиб, турли ҳаромлар ҳосил бӯлмоқда.Оқпадарлар,тирик етимлар кӯпаймоқда.Хуллас жамиятга жиддий зарар етмоқда.Биз қуйида эътиборингизга хавола қиладиган хуб(муҳаббат)оятлари,
Қуръони каримдан териб олинган оятлар бӯлиб,улар орқали бу совуқликлар даф қилинади.Улар шундай сирга эгаки,уларни доимий ӯқиб юрган киши бутун мавжудотга суюкли бӯлиб бораверади.Унга кӯзи тушган кишини кайфияти яхшиланиб,муомаласи ширинлашади.Ҳар жойга боради бир ният ила унга кӯзи тушган кишиларни қалбида муҳаббат ҳосил бӯлиб ишини тездан битириб берадилар.
Жинлар ошиқ бӯлиб бахтини боғлаб турган қиз ва йигитлар ӯқишни одат қилсалар бу балодан нажот топадилар.Тезда ӯз бахтларини топадилар ИнШаАллоҳу Таоло.
эри совиб ташлаб кетган аёллар ҳар куни 7 мартадан ӯқиб орқасидан қуйдаги дуони ӯқисалар совуқчилик кӯтарилиб муҳаббат хосил бӯлади. Дуо бу:
Аллоҳумма қолби (фалон) би муҳаббати (фалона) бил муҳаббати ва — л — маваддати ва роъфати ва улфати вадхили фи қулубиҳим — ал — фарҳа ва — суруро вал — вадда ва таваддада вал тавфиқо ва — с — сулҳа вал — ислоҳа ва аллиф байнаҳум кама аллафта байна жаброил ва мийкоил кама аллафта байна саййидина Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам ва асҳабиҳи аллиф қолбу (фалон) ала муҳаббати (фалона) вала ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алийил азийм.
Ота бола совуқчилигини кетказиш учун бу оятларни 10 марта сувга, ширинликларга ӯқиб бу дуони 1 марта ӯқиб дам солиш кифоя.
Баъзи аёллар эркакни сеҳр йӯли билан ӯзига иситса, у эркак барча қариндош ва ҳатто ӯз ота она, ака укасидан ҳам совуб кӯришни хохламай қолади.Натижада жанжаллар ҳосил бӯлади. Бу ҳолатларда ҳам давоси ушбу оятлар.Иложи бӯлса оятлар сувга ӯқиб берилади йӯқса унинг номига ғайбдан ҳар куни 7 мартадан, кун чиқган маҳалда ӯқилади ва у бор томонга дам урулади. 21 кунда совуқлик сеҳри йӯқолиб қалбига Аллоҳнинг изни ила муҳаббат тушиб уйқудан, ӯйғонгандек
қайтиб келади.
Эр ва хотин доимий уқиб юрсалар ширин ва тотли ҳаёт кечирадилар. Кӯз,ҳасад ва сеҳрдан келадиган совуқчилик келмайди.
Бирор одамни олдига бирор юмуш билан боришдан олдин 3 марта ӯқиб қӯлига дам солиб юзига суриб борса истаги қабул қилинади. ИнШаАллоҳу Таоло.
Эгасини яқинлаштирмаётган сигирга ёки буқага бир бурда нонга уқиб берилса сузиб,тепиниб қиладиган зарардан омонда бӯлади.
Эр ва аёл тӯшакка ётишда ӯқиб қӯлига дам солиб вужудига суруб ётса шайтонни шарри бӯлган кӯнгил тортмаслик дардидан омон бӯлади. Улар бошқа бегоналарга кӯнгил қӯйишдан ҳимояланадилар.Ӯз инига шошиб қайтган қушдай уйларига қайтадилар.
Муомаласи ӯзгариб қолган жуфти ҳалолига ӯқиб турилса, сув ёки таомга дам уриб берилса,оилавий сулҳ ҳосил бӯлиб жанжаллар барҳам топади.
Ҳамма неъмат илоҳий китобимиз ичида турганда уни билмай ҳаром йӯллар билан амал қилаётганлар кӯпайиб кетди.Сеҳргарлар қилиб берган афсунлар эрни хотинга иситади аммо ҳаром йӯл билан қилинган ҳар бир ишда касофат бӯлганидек эркакни иш йӯллари беркилиб, янги муаммоларга дуч келадилар.Бу эса жазо бӯлади.Қариндошчиликни узиб ризқдан баракадан маҳрум бӯладилар.
Ундан ташқари турли оғриқлар,руҳий касалликлар чақиради.
Мана шаръий ҳалол пок йӯл билан совуқчиликни йӯқотиш йӯли.
Бундан ҳосил буладиган муҳаббат табиий ва ҳалол бӯлади. Асаротлари бӯлмайди.Илоҳий туҳфа булган бу оятлардаги сирни ҳаром йӯлга ишлатманг.Таъсир қилмайди,қайтага гуноҳкор бӯласиз. Масалан:
Никоҳи йӯқлар орасига ёки бир қизни келин қилиш учун, Аллоҳга дуо қилинади келин қилиш учун аммо егуликларга дам солиб берилмайди. Ёки бировнинг никоҳидаги аёлга, бегона ойладор эркакка ӯқилмайди. Таъсир ҳам қилмайди. Сеҳр тилсимотига фарқи йӯқ, чунки у ӯзи ҳаром нарса.
Ҳар куни бомдод намозидан сӯнг вазифа қилиб бир йӯладан ӯқиб сӯнгидан ушбу дуони ӯқиб юрган киши доим суюкли эр ёки аёл, суюкли раҳбар, суюкли ӯғил, суюкли ота, суюкли она бӯлиб юради.
Дуо будир:
Аллоҳумма Ё ман Аллафта байна салжи ва нари аллиф байна қулуби ибадака солиҳийн.
Хуллас бу оятларни мунтазам ӯқиб юрган киши ёқимсизга айланишдан сақланади.
Ҳатто ҳайвонлар ҳам унга мойил буладилар. Бошқа сирлари ҳам кӯп эди мухтасар қилинди!
Оятлар будир:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
1)Ва лакинналлоҳа ҳаббаба илайкум иймана Ва зайянаҳу фи қулубикум
2)Иннака ла таҳдий ман аҳбабта валакинналлоҳа яҳдий ман яшаа у
3)Қул ин кунтум туҳиббуналлоҳа фаттабиъуний юҳбибукумуллоҳу
4)Лан таналул бирра ҳатта таниқуув мимма
туҳиббууна
5)Валяъфу валясфаҳу ала туҳиббууна ан яғфираллоҳу лакум
6)Бала ман авфа биаҳдиҳи ваттақо фаинналлоҳа юҳиббул муттақийн
7)Ва минаннаси маняттахизу мин дууниллаҳи
8)Андада юҳиббунаҳум каҳуббиллаҳи.
9)Ва алқайту алайка муҳаббата минний вала таснаъу ала айний
10)Ва иннаҳу лаҳуббул хойру лашадид